"Пахтакор" - "Локомотив". Лига Кубоги превьюси

Охирги турдан аввал ҳар икки жамоа учтадан очко тўплаган ва тўплар фарқи ҳам бир хил кўрсаткичга эга. Шу сабабли "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда мусобақанинг чорак финалига йўлланмани кафолатлайди. Табиийки, илк бор ташкил этилаётган турнирда жамоалар ҳозирча тўқнаш келишмаган. Ўзбекистон Кубогида эса жамоалар уч марта тўқнаш келишган. Уларда "Пахтакор" бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозаси 6 марта ишғол этилиб, 3 тўп ўтказиб юборилган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 7 июль, якшанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!