"Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади

 

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" навбатдаги тур учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказади. "Тошкент дербиси" мақомига эга баҳс эртага, 21 апрель куни "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади.

Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳс ўйин куни "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда соат 22:00дан бошлаб эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, эртанги беллашув 18:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!