"Пахтакор" - "Насаф": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги марказий учрашувга хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5'
Учрашув якунланди. "Пахтакор" иккинчи даврада ҳам "Насаф"ни мағлуб этди.
- 90+5'
"Аждарлар" учун сўнгги вазиятни Бозоров кўкка совурди.
- 90+4'
Достон Ҳамдамовнинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
- 90+3'
Темировнинг супер зарбасидан кейин Эргашев супер сейв ижро этди.
- 90+1'
Турғунбоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Ҳамдамов спринтерлик пойгасида Станоевичга мағлуб бўлди ва тўпни йўқотди.
- 89'
Калуденовичнинг яқин масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Ҳакам бурчак зарбаси берди.
- 88'
"Насаф"нинг хавфли тус олаётган ҳужуми Давроновнинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.
- 86'
"Пахтакор"да Темиров Боян Матич ўрнига ўйинга қўшилди.
- 85'
Комилов ва Давронов майдонга тушди. Улар Нуруллоев ҳамда Ғайбуллаевни алмаштирди.
- 84'
Норчаев майдонда ётибди. Унга яқин турган Элдор Суюновнинг айтишича, Ҳусайиннинг боши ёрилган. Балки вазият у қадар жиддий эмасдир.
- 82'
Ҳусайин Норчаевнинг уринишидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди.
- 80'
Бу сафар анча аниқ зарба берган Черан устунни пойлади.
- 79'
Драган Чераннинг жарима айдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 78'
Калуденович жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва уни йўқотди.
- 76'
Ғайбуллаев Ҳамробековга нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
- 74'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Боян Матич ва Ҳусниддин Алиқулов ўзаро тўқнашиб кетди. Уларнинг ҳар иккисига тиббий ёрдам керак.
- 73'
Азиз Турғунбоев бу сафар ҳам тўпга ўзи кутганчалик зарба йўллай олмади.
- 71'
Калуденовичнинг узатмасидан кейин Норчаев тўпга ета олмади.
- 70'
Турғунбоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 69'
Ўйин анча асабий руҳда давом этмоқда.
- 67'
Бердиев бир вақтнинг ўзида 3 ўзгариш амалга оширди: Маннонов, Раҳматов ҳамда Калудерович майдонга тушди. Улар ўрнига Нарзуллаев, Саитов ва Турдиалиев захирага олинди.
- 65'
Оддий вазиятда Турғунбоев билан тўқнашиб кетган Бозоров жароҳат олди. Шифокорлар унинг ҳолатидан хабар олмоқжа.
- 64'
Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз кучсиз чиқди. Суюнов ўз ўрнида.
- 63'
"Насаф" ўз ўйинига қўшаётган бир пайтда, "Пахтакор"нинг баъзи футболчиларида ўзаро келишмовчилик юзага келмоқда.
- 62'
Боян Матич бу сафар ўткир бурчакдан ноаниқ зарба берди.
- 62'
Дарвозабоннинг узатмасидан кейин Матич офсайдда қолиб кетди.
- 61'
Нарзуллаевнинг зарбасидан кейин тўп етарлича айланмади.
- 59'
Турғунбоев бурчак тўпини тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Эргашев тўпни муштлари билан узоқлаштирди.
- 57'
Хюистра шогирдлари тўп назорати орқали рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.
- 55'
Станоевичнинг чап оёқда берган кучли зарбасини Суюнов қайтарди.
- 54'
Холматов ҳамда Собирхўжаев ўрнига Ҳамдамов ва Аброр Исмоилов ўйинга қўшилди.
- 53'
Қаршиликлар иккинчи таймда катта устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.
- 51'
Рақиб жарима майдони яқинида Алиқулов йиқилиб тушди ва ҳакамларга жиддий эътироз билдирди. Рефери унга сариқ карточка кўрсатди.
- 49'
Сухроб Нуруллоевнинг зарбасидан кейин тўп икки устунга тегиб майдонга қайтди. Омад келмаса ҳам қийин-да!
- 48'
Азиз Турғунбоевга тиббий ёрдам керак.
- 47'
Қулай позицияга чиқиб бораётган Саитовни Ҳамробеков усталик билан зарарсизлантирди.
- 46'
Ҳакам қайтди ва иккинчи таймга старт берди!
- 46'
Ҳакамлар иккинчи бўлимда ҳам бироз кечикмоқда. Кутамиз...
- 46'
Бўлимлар оралиғида Хюистра ўзгариш амалга оширди: Владимир Козак Анзур Исмоилов ўрнига майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+2'
Ҳужумда тўпни олдириб қўйган Бозоров қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 45+1'
Холматовнинг узатмасидан кейин Матич қулай имкониятни қўлдан чиқарди.
- 45'
Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Бўлим сўнгида томонлар темп қўшди ва кўпроқ олдинга ўтмоқда. Натижада, аксарият вазиятларда ҳимояда бўш зоналар юзага келяпти.
- 41'
Бозоров - Норчаев комбинацияси Ҳусайннинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди.
- 39'
"Насаф"дан жуда хавфли қарши ҳужум, бироқ Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 38'
Бердиев шогирдларининг аксарият узатмалари ноаниқ кетмоқда.
- 36'
Саитов билан жиддий тўқнашиб кетган Сайфиевга шифокорлар ёрдами керак. "Нола"сига қараганда, унинг ҳолати яхши эмас.
- 35'
Жаримаа майдонига узоқ бўлган ҳудудда "Насаф" стандартга эга бўлди. Зарба бериши кутилган Станоевичнинг пасига Норчаев ета олмади.
- 34'
Марконинг бу сафарги уринишидан кейин тўп анча юқоридан ўтиб кетди.
- 32'
Станоевичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 31'
Нарзуллаев берган пасдан сўнг Алиқулов бўш қолган дарвозага тўпни йўллади. Кучсиз чиққан зарбани Аъзамов қайтарди.
- 29'
Анзур Исмоилов корпус билан ўйнашда Норчаевга умуман имконият қолдирмади.
- 28'
Жарима майдонига кира олмаётган меҳмонлар ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди. Алиқуловнинг зарбаси ноаниқ.
- 27'
Бердиев шогирдлари эрта босим уюштириш эвазига рақибни саросимада қолдиришга ҳаракат қиляпти.
- 25'
Тўпни олиб ўтган Бозоровни Алижонов йиқитди. "Насаф"да стандарт вазият.
- 23'
Тўқнашувда жароҳат олган Матич ҳамда Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 22'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган "шерлар" тўпни ўз ярим майдонида назорат қилмоқда.
- 20'
ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Чераннинг зарбасидан кейин тўсинга теккан тўпни Боян Матич бўш қолган дарвозага киритди.
- 19'
Алижоновнинг узатмасидан кейин Турғунбоев тўпни шеригига қолдирди. Аммо Матич бу режага тайёр эмасди.
- 17'
Қаршиликлар нисбатан тезроқ тўпни рақибга олдириб қўймоқда. Улар позицион ҳужум уюштирмаяпти. "Пахтакор"да бунинг акси.
- 16'
Беллашув икки томоннинг фаол ҳаракатлари остида, шиддатли темпда давом этмоқда.
- 14'
Пойтахтликлар бурчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келтирди. Ҳамробековнинг кучли зарбасидан кейин Ғайбуллаев тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.
- 13'
Ўз қанотидан ёриб кириб дарвозани нишонга олган Холматовнинг уринишидан кейин тўп ҳимоячилардан бирига тегди ва майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
- 12'
Сўнгги бир неча дақиқа "аждарлар" устунлиги остида кечмоқда. "Пахтакор" тартиб билан ҳимояланяпти.
- 10'
ВАРдаги ҳакамлар зарбадан кейин тўп қўлга текканлиги эҳтимолини кўриб чиқди. Барчаси жойда. Ўйин давом эттирилади.
- 9'
Станоевичнинг кучли зарбасидан кейин тўп жонли девордагилардан ўтмади.
- 8'
Жарима майдони остонасида Исмоилов Норчаевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф"да жуда қулай имконият юзага келди.
- 8'
Айни дақиқаларга келиб тўп назорати тошкентликлар томонда бўлиб турибди.
- 6'
Бурчак зарбаси вақтида Ғайбуллаев рақиб жарима майдони ичида қоида бузди.
- 5'
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Аъзамов узоқлаштирди.
- 4'
Рақиби билан тўанқшиб кетган Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 3'
"Шерлар"нинг янги легионер ҳужумчиси Матич жамоадошлари узатмаларига ета олмаяпти. Бу ҳолат 3 бор такрорланиб улгурди.
- 1'
Илк вазиятни номинал мезбонлар юзага келтирди. Алижоновнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Ҳакамнинг техник қурилмаларида носозлик юзага келганлиги туфайли старт бир неча сонияларга кечикмоқда.
- 0'
Бугунги марказий баҳс иштирокчилари майдонга тушиб келди!
- 0'
Футболчилар ўйин олдидан чигалёзди машғулотларини ўтади.
Фикрлар