"Пахтакор" 2 та трансферни эълон қилди. Уларнинг иккиси ҳам "Локомотив"дан ўтди (Фото)

Тажрибали футзалчи Фарҳод Абдумавлонов "Пахтакор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларига эга чиққан, кўп марта Ўзбекистон чемпионига айланган ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Абдумавлонов энди "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. У аввалги клуби "Локомотив"ни эркин агент сифатида тарк этиб, "шерлар" билан 2020 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

photo_2019-08-02_16-54-33

Шунингдек, "Пахтакор" аёллар жамоаси Суперлиганинг иккинчи босқичи арафасида таркибига янги футболчи қўшиб олди.

Аввал "Локомотив" сафида ўйнаган ярим ҳимоячи Зуҳра Бердиева энди "Пахтакор" сафида майдонга тушади. Иккинчи босқич бошланишидан аввал "Пахтакор" таркибини Бердиева билан тўлдирди. Дастлабки учрашувни "шерлар" 5 август куни "Локомотив"га қарши сафарда ўтказади ва Зуҳра жамоадаги дебютини собиқ клубига қарши ўтказиши мумкин.

photo_2019-08-02_17-51-44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абвгд
02/08/2019 20:02
Админла ёмонсила