"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси АГМКни янчиб ташлади
Биласиз, бу йил "Пахтакор-79" жамоасининг авиаҳалокатига 40 йил тўлади. Айни дамда мазкур санага катта ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб халқаро "Хотира қанотлари" турнири ўтказилмоқда. Унда 12 жамоа иштирок этмоқда.
Мусобақада 2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар қатнашишади. Ўзбекистоннинг 10 жамоаси билан бирга Қозоғистоннинг "Қайрат" ва Украинанинг "Пахтакор-Куриловка" ҳам унда иштирок этмоқда. Учрашувлар "Чилонзор", ЎФА ва "Чиғатой" стадионларида бўлиб ўтмоқда.
Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси АГМК ёшларига қарши баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
6 август / “Чиғатой” стадиони
Ўзбекистон U-16 – АГМК 5:0
Голлар: Облоёр Раҳматов (2), Алишер Хайруллаев (6), Тоҳир Тўхтасинов (10), Жасур Аҳмедов (56), Диёр Иномов (60).
Ўзбекистон U-16: Асрор Кенжаев, Элёр Юлбарсов, Абдулазиз Тошкенбоев, Мирхаит Холдаров, Риан Исламов, Сарвар Баҳодиров, Тоҳир Тўхтасинов, Жасур Аҳмедов, Диёр Иномов, Алишер Хайруллаев, Облоёр Раҳматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Сардор Раҳимов, Азиз Ҳакимов, Нодир Абдураззоқов, Жамол Раҳимов.
Фикрлар