"Пахтакор" бош мураббийи аламли мағлубиятга изоҳ берди

“Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Қатарнинг “Ал-Дуҳайл” жамоасига қарши тўп сурди. Афсуски, вакилларимиз икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида ютқазди. Беллашувдан кейин “Пахтакор” устози Славче Войнески шундай деди:

- Ўйинга жуда жиддий ҳозирлик кўрдик. Баҳс тақдирини рақиб сафида индивидуал маҳорат соҳиби ҳал қилди. Биз кўплаб яққол вазиятларни яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кўп бўлмаган имкониятлардан фойдаланди. Икки марта ҳисобда олдинга чиқдик ҳам.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, устунликка эга бўлдик. Ҳушёрликни йўқотдик, деб ўйламайман. Шунчаки, имкониятлардан гол уришимиз керак эди.

Рақибнинг асосий ўйинчисига қандай ўйнашни муҳокама қилгандик. Буни анча вақт уддаладик, бироқ унинг зарбалари ҳам юқори даражада.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ANNAQULOV G'ULOM
15/04/2022 18:06
Vaziyatlar ko‘kka sovurildi
&
Восток
15/04/2022 16:57
Элдор кайтариши керак Эди Элдорга_0 бахо
. мансур
15/04/2022 05:31
ХУМПАР СУЮНОВ БИЛАН ЛАРИННИ ЙЎҚОТИШ КЕРАК