"Пахтакор" бош мураббийи жамоасининг ОЧЛ жорий мавсумидаги сўнгги ўйини олдидан нималар деди?

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида "Пахтакор" "Эйр Форс"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин олдидан "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди: 

"Бизни гуруҳдаги охирги ўйин кутмоқда. Жамоа шаъни учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлдик. Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз.

Таркибимизда иқтидорли ёшлар борлигини кўпчилик кўрди. Улар тез орада юқори даражага кўтарилиш имконига эга. Умид қиламанки, ушбу футболчилар билан кейинги йил анча кучлироқ ҳолда мусобақага қайтамиз", - деди Хюистра. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!