"Пахтакор" футболчиси Ҳожимат Эркинов Россиянинг қайси жамоасига ўтаётганини клуб вакили маълум қилди
"Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров Metaratings.ru нашрига ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркиновнинг "Торпедо"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
- Трансфер шартномаси ҳали имзоланмаган. Клублар музокаралар олиб бормоқда, аммо келишувга яқин. Трансфер суммаси расмий эълондан кейин маълум бўлади, - деди Назаров Metaratings.ru нашрига.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзосига Россиянинг “Спартак” ва “Краснодар” клублари ҳам қизиқаётгани борасида маълум қилгандик.
Фикрлар