"Пахтакор" футболчиси "Қўқон-1912" йиғинида иштирок этмоқда

"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда шуғулланмоқда.

Аввалроқ, жамоа сафига Қаршининг "Насаф", Бекободнинг "Металлург" жамоаларида тўп тепган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев, жамоа мухлисларига таниш бўлган ярим ҳимоячи Собит Синдаров, шунингдек, ҳужумчи Санъат Шихов "шунқорлар"нинг машғулотларида иштирок этаётганини хабар бергандик.

Энди эса SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" клуби аъзоси Владимир Козак "Қўқон-1912" йиғинида қатнашмоқда. Ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳам тўп тепа оладиган футболчи қўқонликлар сафида янги мавсумни бошлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!