"Пахтакор" футболчиси учун Суперлигада ва клубида юбилей ўйинлар

"Шерлар" ҳимоячиси АГМК билан беллашувда ўзининг Суперлигадаги юбилей ўйинида майдонга тушди.

Олмалиқдаги беллашув Аъзамов учун Суперлигада умумий 200-учрашувга айланди. "Пахтакор" таркибида эса у чемпионатда 100-баҳсини ўтказди. Ҳозиргача у "Насаф" сафида 95, "Машъал"да эса 5 беллашувда майдонга туширилган.

аъзамов

Аъзамов чемпионат доирасида рақиблар дарвозасига 5 та тўп киритган. "Пахтакор" таркибида Шерзод 3 марта Ўзбекистон чемпионига айланган бўлса, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган. Шунингдек, Лига Кубогида ҳам ғолибга айланган.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!