Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Эрен Дердийок 23-дақиқада ҳисобни очди. 100 фоизлик офсайдда турган Рашидовдан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Жарима зарбасидан гол урган Шароф Муҳитдинов ҳисобдаги фарқни оширди. Бекободликлар сафида бу аниқ зарбаларга Зоҳид Абдуллаев биргина гол билан жавоб қайтаришни уддалади.

Шу тариқа, кетма-кет 4-ўйинда ғалаба қозонган "шерлар" пешқадамликни қўлга олди.

Пахтакор

  • Эрен Дердийок 23'
  • Шароф Муҳитдинов 36'

Суперлига 4-тур

02/04/2021 18:30

2
:
1
Тугади

Металлург

  • Зоҳид Абдуллаев 45+3'

Стадион: "Пахтакор" марказий стадиони

Бош ҳакам: Рустам Лутфулин

45'
90'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Дарвозабонни алдаб ўтган Черан йиқилиб тушди. Ҳакам уни симульяция учун огоҳлантирди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда ҳар икки клуб вакиллари фаол ўйин кўрсатмоқда. Ҳар нарса бўлиши мумкин.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Пахтакор" футболчиси Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 86'

    Ихтиёр Тошпўлатов ўз ўрнини Евгений Макеевга бўшатиб берди.

  • 84'

    Чераннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 83'

    "Металлург"да Темиров ўрнига Раҳматуллаев туширилди.

  • 83'

    "Пахтакор" ҳисобни ишончли кўринишга келтириш учун ҳаракат қилмоқда. 

  • 81'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Драган Черан аниқ зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 80'

    Иван Нагаев зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 78'

    "Металлург"да Абдуллаев ўрнига Нагаев туширилди.

  • 76'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган "Пахтакор" бош мураббийи Хюистра огоҳлантирилди.

  • 75'

    Ўйин асабий руҳда давом этмоқда

  • 73'

    Ўйин Абдураимов шогирдларининг устунлиги остида давом этмоқда

  • 71'

    Дердийок ўрнига Анзур Исмоилов майдонга тушди.

  • 70'

    Абдумажидовга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 68'

    Одил Абдумажидовнинг зарбаси тўпга эмас Қувватовга тегиши мумкин эди. Аммо ундай бўлмади. Егор Кримец эса Одилни қўли билан урди. Ҳакам унга қизил карточка кўрсатди.

  • 66'

    Чераннинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Лобанов ажойиб сейв амалга оширди.

  • 65'

    Бекободликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 64'

    Ҳозиргина майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев рақибини усталик билан зарарсизлантирди.

  • 62'

    "Шерлар" катта устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 60'

    Алижоновнинг узатмасидан кейин тўп Дердийокка қадар бормади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди

  • 58'

    Рашидовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 56'

    Биринчи бўлиб Хюистра юриш амалга оширди: Муҳитдинов ва Сайфиев ўрнига Исмоилов ҳамда Йўлдошев майдонга тушди.

  • 54'

    Саламат Қутибоевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани бу сафар Лобанов қайтарди

  • 52'

    Қувватовдан дабл сейв! Жарима майдони ичидан йўлланган икки зарбани "Пахтакор" дарвозабони қайтарди.

  • 51'

    Чераннинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди.

  • 50'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дердийок зарба беришга кечикди. Ортдан етиб келган Тошпўлатов тўпга тепишни уддалади.

  • 48'

    Жарима майдони ичида "Металлур" футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонг қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бекободликлар ҳисобдаги фарқни қисқартирди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Зоҳид Абдуллаевнинг биринчи уринишини Қувватов қайтарди, кейинги зарба ҳисоб қисқаришига сабаб бўлди.

  • 45+2'

    Тошқўзиев жарима майдони ичидан зарба йўллай олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Дердийокнинг кучли зарбасидан кейин тўп жонли девордан ўтмади.

  • 44'

    Жарима майдони яқинида Черан йиқитилди. Бироз аввал шу нуқтадан Муҳиддинов гол урган эди.

  • 42'

    Абдураимов шогирдлари босим уюштириб, рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 40'

    "Металлург" футболчилари бурчак зарбасидан кейин хавфли вазиятни қўлга киритди. Аммо зарба йўллаш имконияти бўлмади.

  • 38'

    Темировнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Қувватов катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 36'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Шароф Муҳиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Лобанов қайтара олмади

  • 36'

    "Шерлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 34'

    Тўп назорати бекободликлар томонда бўлиб турибди. 

  • 32'

    Қутибоев жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси йўналишини дарвоза томон буриб юбормоқчи эди. Бироқ тўп у кутган йўналишга бормади.

  • 30'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Зоҳид Абдуллаев огоҳлантирилди.

  • 28'

    Турғунбоевга нисбатан қоида бузган Тожиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 26'

    Бекободликлар агрессив футбол намойиш эта бошлади

  • 24'

    Ўз ҳақини талаб қилган Лобанов жазоланди. Дердийокни тўп билан таъминлаган Рашидов офсайдда эди. Ҳакам буни кўрмади ҳамда вазиятни кўриб, эътироз билдирган Лобановга сариқ карточка кўрсатди. Афсус, бу ўйинда ВАР ишламаяпти.

  • 23'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дердийок дарвозани ишғол этди.

  • 22'

    Абдураимов шогирдлари ҳам ўйинга фаоллик қўшди. Энди ҳужумлар фақат бир дарвоза қаршисида юзага келмаяпти.

  • 20'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Дердийокка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 18'

    Қутибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 16'

    Бекободликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 14'

    "Пахтакор" футболчиси йўллаган зарбани Лобанов ушлаб олди

  • 12'

    Эрен Дердийокнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 10'

    Ўйин "Пахтакор"нинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 8'

    Қанотдан оширилган тўпга Черан аниқ зарба бера олмади. Яхши имконият қўлдан кетди

  • 7'

    Майдон эгалари қанотларни алмаштириб, олдинга ўтмоқда

  • 5'

    Қутибоевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни узоқлаштирди.

  • 4'

    Хюистра шогирдлари тўпни назорат қиляпти.

  • 2'

    Кутилганидек, мезбонлар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elyor Baratov
02/04/2021 22:24
Bu VAR degan texnologiya bizga kirib keldiyu
Hakamlarimizni "ko'ti bo'shab" qoldi!
Biri boshga tekkanini qo'lga tegdi deydi, biri aniq ofsaydni ko'rmaydi!
Qachon biz muxlislarda hakamlarimizga nisbatan ishonch paydo bo'ladi?

Минбар

Барча блоглар