Нидерландиянинг «Vice» нашри «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе билан телефон орқали боғланган ҳолда суҳбат ташкил этди. Унда мураббий журналистнинг жамоа ғалабаларида Алишер Усмоновнинг ўрни қандай, деган саволига қуйидагидек жавоб берди.

Машғулот комплекси ва стадион янгидан қурилиш арафасида. Аммо бу унинг ёрдами билан топ-легионерларни жалб қилишимиз мумкин дегани эмас. Ҳа, Эрен Дердийок Европада анча машҳур. Бироқ, майдонда сизга пулларингиз ёрдам беролмайди.

Алишер Усмонов: “Пахтакор”ни сотишни истаётганлар қимматроқ нарх айтишлари мумкин

Йохан Кройф, бир сумка пул гол урганини ҳеч қачон кўрмаганман, деган эди. Бу жуда тўғри гап. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ҳомий ёрдамида клуб базасини анча янгилаб олдик. Тиббиёт ходимлари сони ва сифати жамоамизда сезиларли даражада ортди. Аввал футболчилар жароҳат олишса, уйларида ўтиришган. Ҳозирда эса улар мутахассислар билан иш олиб боришади. Ёшлар базаси ҳам такомиллаштирилди. Биз ўзимиз кўриб ўрганган Европа услубини бу ерда ҳам татбиқ этишга уринмоқдамиз. Умуман, биз «Пахтакор»га барча жабҳаларда ёрдам беришни мақсад қилганмиз, - деди Арвеладзе.

Алишер Усмонов ўзбек футболи ва севимли жамоаси ҳақида

dXIT_Gu4_HpRL2x_ZD387hcCP2LDwzCe

Арвеладзе Нидерландия нашрига Ўзбекистоннинг барча даврлардаги энг кучли 2 жамоаси ҳақида гапирди. Улар қайсилар?

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг ёзида Алишер Усмонов “Пахтакор” клубига 20 миллион АҚШ доллар миқдорида сармоя киритгани борасида хабарлар тарқалганди. “Пахтакор” стадионининг ҳозирги ўрнида янги арена қурилиши, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган ФИФА талаблари асосида лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ долларга тенг стадион қурилиши режалаштирилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)