"Пахтакор" легионерга айланган футболчиси билан хайрлашди

Сайтимиз орқали "Пахтакор" футболчиси Одил Ҳамробеков легионерга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси сафига бориб қўшилган 25 ёшли футболчи билан "шерлар" матбуот хизмати хайрлашди.

"Пахтакор" сафида икки мавсум ўйнаган ярим ҳимоячи БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига кўчиб ўтди. Ўтган икки йил мобайнида у "шерлар" сафида 65 ўйин ўтказиб, бир гол муаллифига айланди. Икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолиб чиқди, Лига Кубогида муваффақият қозонди.

Биз Одилга БААдаги фаолиятида омад тилаймиз",-дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!