"Пахтакор" легионери: "Мендан кўп нарса кутишаётганини биламан"

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" легионери Оливер Шаркич иштирок этди. 

– Учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз. Охирги пайтларда амалга оширган ишларимизни амалда исботлаш учун яхши имконият бўлади.

Мендан кўп нарса кутишаётганини биламан. Шу сабабли бор кучим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!