"Пахтакор" мураббийи: "Футболчиларни ҳалол, ҳужумкор футбол ва охиригача курашгани билан табриклайман"
ОЧЛ 6-турида "Пахтакор" ва "Ал-Таъавун" жамоалари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Баҳс тошкентликларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Славче Войнески ва клуб ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
Войнески: "Ўйин голларга бой ўтди, жамоаларда кўп вазиятлар бўлди. Бунга сабаб биз ҳужумкор футбол ўйнашга интиляпмиз. Яна футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам ўйинга таъсир кўрсатди. Кетма-кет баҳслардан кейин чарчоқ бўлади. Футболчиларни ҳалол, ҳужумкор футбол ва охиригача курашгани билан табриклайман. Ғалабани жуда истадик ва бунга эришдик".
Мираҳмадов: "Қийин ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Аввалги беллашувларда омадимиз келмади. Бугун вазиятлардан фойдалана олдик".
Фикрлар