"Пахтакор" мураббийи ҳаммасини олдиндан билган экан

"Ал-Таъавун" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг тошкентликлар устози Славче Войнески матбуот анжуманида ўйин борасида фикрни билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Мезбонларни ўз майдонида мағлуб этиш жуда ёқимли. Беллашувга жиддий тайёрландик. Йигитларга яхши футбол учун раҳмат айтаман. Тавамба ва 77-рақамли футболчининг жуда хавфли эканини билардик. Ҳимоячилар уларга қарши ажойиб ўйнади. Кескин кечадиган баҳс тақдирини қисқа ҳудудда тез ҳаракатланадиган тезкор футболчилар ҳал қилишини сезгандик. Шундай бўлди ҳам. Алибоев ва Эркинов ўйин суръатини ўзгартириб юборди. Ғалабадан жуда хурсандмиз.

Ўйинимизда сир йўқ. Шунчаки, шароитларга яхшироқ мослашдик ва жиддий ҳозирлик қилдик.

Чап қанотимизни асосий ҳужум уюштирадиган жойимиз, деб билмайман. Ҳар икки қанотдан ва марказдан ҳужумлар ташкил қилишга уринамиз. Голни чап қанотдан уриб кетдик, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
11/04/2022 10:51
Қани энди кегинги ўйинларни ҳам олдиндан сезса ютганда ҳаммани тили бир қарич бўлиб кетади
Otabek Otabek
11/04/2022 10:20
O'ta kuchli mirabbiy ekan