"Пахтакор" мураббийи РФС академиясини муваффақиятли битирди
1 йил давом этган ўқиш жараёнидан муваффақиятли ўтган Никита Шквирин УЕФАнинг дарвозабонлар билан ишлаш бўйича “Б” лицензиясини қўлга киритди.
Сабоқни машҳур дарвозабон Сергей Овчинников берди ва диплом иши ҳам айнан унинг қўл остида кечди.
“Бир йил давомида ўз малакамни ошириш бўйича Б лицензияси таълимини олдим. Бугунги кунда УЕФАда дарвозабонлар учун 3 хил лицензия мавжуд. Булар, “С”, “Б” ва “А”.
Энди олган билмларимни “Пахтакор” U-21 жамоасида амалда қўллаб, яхши дарвозабонларни чиқишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - дейди Никита Шквирин.
"Пахтакор" матбуот хизмати.
Фикрлар