"Пахтакор" мураббийи йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди

"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Ал-Дуҳаил"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қўйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Майдонда ўйин қандай боргани ва натижа умуман мос бўлмади. Биринчи бўлимда рақиб иккита зарба берди ва ҳар иккиси гол билан тугади. Кейин эса учинчи тўпни ўтказдик. Беллашув мобайнида кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ тўпни дарвозага кирита олмадик. Рақиб бурчак зарбаси ва узун узатмалардан сўнг гол уриб кетди.

Эдмилсонни тўхтатиш учун одатий бир ўйинчини бириктирдик, унга алоҳида эътибор сабабли бошқаларни бўш қолдирганимиз йўқ. Баъзи футболчиларда индивидуал хатолар бўлди. Навбатдаги икки ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
19/04/2022 06:27
Хаммаси жаримага тортиш керак.сайр килгани борганми булар.
. мансур
19/04/2022 05:06
Ирисметовни йўқотиш керак, у ҳеч қачон пахтакорчи бўлмаган, Пахтакор фақат Бабаян билан бунақа шарманда бўлган. Суюнов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Турғунбоев, Рашидовлар жамоадан ҳайдалиши керак, ҳаммаси 1 тийинга қиммат ўйинчилар
Жабборов Ахмаджон
19/04/2022 04:27
Доимги баҳоналар. Эсизгина паҳтакор. Эсизгина ҳалқни пуллари.
Alisher Kamalov
19/04/2022 01:28
Киласан харакат телефон киладиган акаларни тили утмайди Осиега ютказасан яна