"Пахтакор" "Навбаҳор" легионерини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Навбаҳор" жамоаси ҳужумчиси Зоран Марушич фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг телеграм каналида маълум қилишича, сербиялик форвардга "Пахтакор" жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Тошкентда давом эттиришга қарши эмас. Зоран айни дамда таътилда бўлгани боис, барчаси у Ўзбекистонга қайтганидан сўнг ҳал этилади.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар