"Пахтакор" Олмалиқда АГМК билан назорат ўйини ўтказади

Мавсумнинг қолган ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" жамоаси 8 сентябрь куни назорат учрашуви ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоаларга чақирилган ўндан ортиқ футболчилар машғулотларга тўлиқ ҳолда 12 сентябрь кунидан қайтишади. Унгача эса тайёргарлик қолган ўйинчилар билан давом эттирилади. 8 сентябрь куни Олмалиқда АГМКга қарши назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Суперлигада эса "шерлар" 15 сентябрь куни 19-тур доирасида Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!