"Пахтакор" "Қизилқум баҳсида ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди

Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор" "Қизилқум"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин тошкентликларнинг устунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимда Драган Черан, Жалолиддин Машарипов бир қанча имкониятларни голга айлантира олмади. Ўйиннинг 50-дақиқасида Игорь Сергеев қанотдан узатилган пасга барчадан баланд сакраб, боши билан дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг қолган қисмида иккала жамоа ҳам навбати билан ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳужумчиларга сўнгги зарбани йўллашда аниқлик етишмади.

  • Ўзбекистон кубоги
  • 1/4 финал

Пахтакор

1 : 0

12/12/2020 13:00

Қизилқум

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Дердийокга ҳужумчилар имконият қолдиришмади.

  • 90+1'

    Дердийок ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Меҳмонлар ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 88'

    Пахтакорнинг ҳужуминни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 87'

    Пахтакор тўпни узида ушлаб турибди.

  • 86'

    Жураев оддий ҳолатда тўпни йўқотди.

  • 85'

    Исмоилов Қиличевга қўполлик ишлатди.

  • 85'

    Чераннинг узатмасига Машарив ета олмади.

  • 84'

    "Пахтакор"да Ҳамдамов ўрнига Эркинов туширилди

  • 82'

    Зарбалар бўйича статистика 7:4

  • 80'

    Машариповга қўполлик ишлатилди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 80'

    Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 79'

    "Пахтакор"да Сергеев ўрнига Дердийок туширилди

  • 78'

    "Қизилқум"да Ҳасанов ўрнига Маргиев

  • 77'

    Исмоиловнинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 76'

    Қизилқумнинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 76'

    Кримец эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Сергеев жамоадошининг узатмасига ета олмади.

  • 75'

    Машариповнинг юришини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

  • 74'

    Аброр Исмоилов Сардор Собирҳўжаев ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 73'

    Толмасов Серггевга қўполлик ишлатди.

  • 72'

    Қизилқум футболчисининг узатмасидан сўнг, ҳуҳумчи тўпга зарба берди, бироқ рикошет сабаб хавф баратарф этилди.

  • 72'

    Толмасовнинг зарбасидан сўнг, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 71'

    Пахтакор мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 70'

    Машарипов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, бироқ ВАР йўқда.

  • 68'

    Черанга рақиб ҳудудида қўполлик ишлатилди. Пахтакор жарима тўпи тепиш имкониятга эга бўлди.

  • 67'

    Нурметов Криметсни тирсаги билан зарба бериб юборди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 66'

    Қизилқум ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 64'

    Машаривопнинг жарима майдони ичида узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 63'

    Сергеев офсайдда.

  • 62'

    Қизилқумнинг футболчисининг кучсиз зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 61'

    Меҳмонлар бош мураббий ўзгариш қилди: Азимов ўрнига Нурметов ўрнини эгаллади.

  • 60'

    Машариповнинг узатмасидан сўнг Криметс дарвозага зарба йўллади, бироқ рикошетдан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.

  • 59'

    Сайфиев йиқитилди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 58'

    Собирҳўжаев яқин масофдан ноаниқ зарба йўллади.

  • 57'

    Алижонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 56'

    Хамдавоминг жарима майдони ичига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 56'

    Қиличев рақибига қўпол ўйнади

  • 54'

    Машарипов ҳужумда фол ишлатди.

  • 50'

    ГОООООООЛ! Сергеев барчадан баланд сакраб, боши билан дарвозани ишғол қилди.

  • 48'

    Хамдамов қўлай имкониятни қўлдан чиқарди, ҳимоячи аниқ ўйнаб тўпн майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Анзур Исмоилов Шерзод Аъзамов ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Қизилкум ҳужумини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 44'

    Азимов Машариовни туртиб юборгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 43'

    Машарипов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 41'

    Қосимов офсайдда қолиб кетди.

  • 41'

    Машариповнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 41'

    Сайфиевнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 40'

    Сайфийев тўпни жамоадошларига узатмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи блок қўйди

  • 39'

    Чераннинг 11 метрлардан йўллаган кучсиз зарбасини Нестеров қийинчиликсиз эгаллаб олди.

  • 38'

    Пахтакор футболчиси қўполлик ишлатди, меҳмонлар тўпни ўйинга киритиб беришади.

  • 36'

    Пахтакор ҳужумчиси Машарипов офсайдда турган ҳолатда тўпни эгаллаб олди ва қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди.

  • 35'

    Қиличев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 34'

    Хамробеков тўпни йўқотди, бироқ Қиличев ўйлаб ўтиргунча Хамробековни ўзи тўпни эгаллаб олди.

  • 31'

    Қизилқумнинг ҳужумини Қиличев давом эттирди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 31'

    Пахтакорнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 30'

    Қизилқумнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 29'

    Сайфиев рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 26'

    Игор Сергеев қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 25'

    Шерали Жўраев (Қизилқум) эътирозлари учун огоҳлантирилди

  • 23'

    Драган Чераннинг жарима чизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 21'

    Қизилқум футболчиси Убайдуллаев огоҳлантирилди

  • 19'

    Пахтакор рақиб хатосини кутмоқда.

  • 16'

    Қизилқумдан қарши ҳужум, Қиличевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 15'

    Хамдамовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.

  • 14'

    Машариповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 12'

    Хамдамовнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 11'

    Пахтакор футболчисининг узатган пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Тўпни Пахтакор футболчилари назорат қилишмоқда.

  • 4'

    Чераннинг боши билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди

  • 3'

    Машариповнинг зарбасидан кейин Нестеров тўпни қийинчилик билан қайтарди

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!