"Пахтакор" собиқ дарвозабони вафот этди

Жамоа тарихининг дастлабки йилларидан таркибга келиб қўшилган Пшеничников узоқ йиллар мобайнида "Пахтакор" дарвозасини ишонч билан қўриқлаб, ишқибозлар меҳрини қозонди. 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида 203 учрашувда майдонга тушди.

pshenichnikov

Жами 250 га яқин беллашувларда "Пахтакор" шаънини ҳимоя қилди. Тошкентликлар ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!