"Пахтакор" Туркияда ўртоқлик ўйинлари ўтказади

 

"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни 7 июлдан бошлайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, 5 ва 6 июль кунлари футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. 7 июль кунидан бевосита машғулотларга киришилади. Шота Арвеладзе бошчилигида 7-19 июль кунлари Тошкентда йиғиннинг биринчи босқичи бўлиб ўтади. 20-30 июлда эса Туркиянинг Истанбул шаҳрида хориж йиғини ташкил этиш кўзда тутилган. 6 август куни иккинчи давра Навоийда "Қизилқум" жамоасига қарши учрашув билан старт олади.

Назорат ўйинларидаги рақиблар номи тез орада маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!