“Пахтакор” йиғинида хорижлик ҳимоячи иштирок этмоқда
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби айни пайтда Қибрайда “Қўқон-1912” билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқда.
Унда “шерлар” таркибида Югославиянинг Нови Сад шаҳрида таваллуд топган Марио Маслач иштирок этмоқда.
У 1990 йил 9 сентябрда таваллуд топган. Амплуаси ҳимоячи.
Ушбу ҳимоячи 2011 йил Сербия ёшлар терма жамоасида ҳам майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўртасидаги ўртоқлик ўйини Қибрайда бўлиб ўтмоқда.
Фикрлар