"Пахтакор" – "Насаф" учрашувига оид муҳим рақамлар

Суперлига 14-турида "Пахтакор" Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар охирги йилларда кескин ўтмоқда. Ҳар бир баҳс мухлисларга шиддатли тўқнашувни тақдим этиб келади.

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 49 марта ўзаро баҳс олиб борган. Уларнинг 29тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 10 ўйинда ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 77 бор ишғол қилган "шерлар" дарвозасидан 46 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги беллашувларда "Пахтакор" 19 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. "Насаф" Тошкентда ягона ютуғини 2001 йил қўлга киритган. Охирги марта 2016 йил Қарши жамоаси сафарда очкога эга чиққан. Тошкентдаги баҳсларда "шерлар" 46 гол уриб, 13 тўп ўтказган.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 6 август, жума куни "Локомотив" стадионда соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!