"Пахтакор"дан кетган Сергеев бу кўрсаткич борасида ҳамон пешқадам
"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатини Игорь Сергеев бошқариб турибди.
Сергеев Бекобод клуби дарвозасини 9 марта ишғол қилишга эришган. Анвар Солиев ҳисобида 8 гол мавжуд.
Сервер Жепаров эса 6 бор тўп киритган. Шунингдек, "Металлург"дан Дилмурод Каримов ҳам "шерлар" дарвозасига шунча гол урган. Айни пайтда таркибда ўйнаётганлардан Драган Черан 5 бор бекободликлар дарвозасига тўп киритган.
"Металлург" - "Пахтакор": ўзаро ўйинлар тўпурарлари.
9 - Игорь Сергеев
8 - Анвар Солиев
6 - Сервер Жепаров, Дилмурод Каримов
5 - Игорь Шквирин, Александр Гейнрих, Баҳодир Пардаев, Драган Черан.
4 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Исмаэль Гонсалвеш, Зоҳид Абдуллаев.
Манба: "Пахтакор" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар