"Пахтакор"ни яна бир футболчи тарк этди. У "шерлар" билан хайрлашди (фото)
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов ижтимоий тармоқдаги саҳфиаси орқали клуб билан хайрашди.
"Ҳаммага Ассалому алайкум. Бугун мен "Пахтакор" жамоаси билан хайрлашаман. Мен учун бу жамоа энг кучли ва энг севимли бўлиб қолади. 10 ёшимдан буён "шерлар" сафидаман. Шуни айтишим керакки, бу вақт давомида кўпчилик ўз кўчини ва меҳнатини сармоя қилди. Мен улардан миннатдорман. Барча мухлислар, мураббий ва клуб раҳбариятига раҳмат", - дея ёзиб қолдирди футболчи.
View this post on Instagram
Маълумотларга кўра, Эркинов фаолиятини Россиянинг "Торпедо" жамоасида давом эттиради.
Фикрлар