 
                Пэдди Пимблетт: "Рикки Хаттон - Манчестердаги энг зўр боксчилардан бири эди"
UFC жангчиси Пэдди Пимблетт 46 ёшида ҳаётдан кўз юмган ватандоши ва афсонавий боксчи Рикки Хаттоннинг ўлими юзасидан изоҳ қолдирди.
"Тинч ёт, Рикки. Жангчиларнинг мутлақ афсонаси, Манчестердаги энг зўр боксчилардан бири, буюк рақибларга қарши рингга чиққан йигит эдинг... Нима бўлганини билмайман, бироқ Хаттон оиласига чуқур таъзия билдираман", - деди Пимблетт ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, Рикки Хаттон 1997 йилда профессионал боксда дебют қилган ва 2012 йилда фаолиятини якунлаган. У биринчи ярим ўрта (63,5 кг) ва ярим ўрта (66,7 кг гача) вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган. Умумий рекорди эса 45 ғалаба (32 таси нокаут) ва 3 мағлубиятдан иборат.



Фикрлар