Педри Чемпионлар Лигасида "Барса" учун энг қийин рақибларни айтди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "кўк-анорранглилар"нинг Чемпионлар Лигасидаги энг кучли рақиблари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Амалдаги чемпион ПСЖ. "Арсенал" ҳам жуда кучли жамоа. "Сити"ни ҳам, "Реал"ни ҳам доим даъвогарлар қаторига қўйган бўлардим. Мен кучли деб ҳисоблайдиган ва мени жуда ҳайратда қолдирган жамоа - бу дўстим Тринкао ўйнаётган "Спортинг". Улар яхши футбол ўйнашмоқда", - дея Педрининг сўзларини келтирди Esquire.
Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичи финишига 2 тур қолганида "Барселона" 6 ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда 36 клубдан иборат турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди ва 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиш зонасидан 2 очко ортда қолмоқда. Жадвалнинг энг юқори тўрт поғонасини 100 фоизлик натижа билан (6 ўйинда 18 очко) Лондоннинг "Арсенал", Мюнхеннинг "Бавария" (15 очко), турнирнинг амалдаги ғолиби ПСЖ (13 очко) ва "Манчестер Сити" (13 очко) эгаллаб турибди.
Мадриднинг "Реал" клуби 12 очко билан еттинчи, Лиссабоннинг "Спортинг" клуби 10 очко билан 14-ўринда бормоқда ва тўплар нисбатига кўра "Барселона"ни ортда қолдирмоқда.



Фикрлар