Пеллегрини: Моуриньо менинг душманим ҳам, дўстим ҳам эмас

“Вест Хэм” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини “Тоттенхэм”га қарши бўладиган Лондон дербисидан олдин “шпорлар”нинг янги устози Жозе Моуриньо ҳақида гапириб ўтди.

“Моуриньо – менинг душманим эмас. Ҳар ким ўзи хоҳлагандек футбол ўйнаши ва хоҳлаган гапини гапириши мумкин. Сиздек ўйламайдиганларни танқид қилиш ҳам керак эмас. Мана нима учун у менинг дўстим эмас. Бироқ, шу билан бирга душманим ҳам эмас. Бизнинг дунёқарашларимиз ўзгача. Бу бизнинг ўртамиздаги ягона фарқ.

Почеттинонинг фалсафаси Моуриньоникидан фарқ қилади. Жозе жамоани қабул қилиб олганига эндигина 2 кун бўлди ва мен унинг жамоа фалсафасини тўлиқ ўзгартириб улгурганига ишонмайман”, - дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” – “Тоттенхэм” баҳси 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!