Пеп Гвардиола: Чемпионликка жуда яқин келдик

 

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Сток Сити”га қарши (2:0) кечган ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.

“Чемпионликка жуда яқин келдик. Ҳисобимизда 81 очко мавжуд ва бу жуда кўп. Ажойиб ўйин кўрсатдик, рақиб бирорта ҳам хавфли вазият ярата олмади. Олдинда уч ҳафталик танаффус бор. Абу-Дабида йиғин ўтказиб келамиз.  

Давид Сильва бугун зўр ўйнади. У ўйин суръатини назорат қилди. Чемпион бўлиш қийин ва бизнинг клубда совринлар кўп эмас. Чемпионликни тезроқ расмийлаштириб, эътиборни терма жамоаларга қаратиш керак”, – деди испаниялик мутахассис.