Пепе "Бешиктош" билан шартномасини бекор қилди

Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳимоячиси Пепе фаолиятини ўз ватанида давом эттирмоқчи.

Record нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли португалиялик футболчи турк клуби билан шартномаси бекор қилган. Энди у фаолиятини Португалия клубларидан бирида давом эттириши айтилмоқда.

Маълумот учун, Пепе “Бешиктош” сафига 2017 йил “Реал” Мадриддан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида истанбулликлар сафида жами 52та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!