Pepsi Суперлига: “Қўқон-1912” оқ, “Бухоро” тўқ кўк либосларда ўйнайди
Ads

 

Бир неча дақиқа аввал Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев иштирок этишди. Унда ўйин олди жараёнлар ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.

Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабон қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Бухоро” футболчилари эса тўқ кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабон эса жигарранг формада майдонга тушади.