Перес Модричга Италиядан ўринбосар топиб қўйди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес кузда 33 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи Лука Модричга муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Бир қатор испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбари "Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга яқин келажакда хорватиялик футболчининг ўрнини боса оладиган иқтидор эгаси сифатида қарамоқда. Қайд этиш лозимки, босниялик футболчининг трансфери “Реал”га камида 80 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Пьяничга шунингдек мадридликларнинг ашаддий рақобатчиси ҳисобланган “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида “Ювентус” ҳам етакчи футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас ва уни ўз сафида сақлаб қолиш йўлларини изламоқда.