Перес пулга тўймаяпти
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер баҳоси борасида яна ўз қарорини ўзгартиришда давом этмоқда.

Хабарларга қараганда “қироллик клуби” раҳбари 33 ёшли португалиялик футболчи учун нархни 150 миллион еврога кўтарган. Перес жуда бўлмаса Роналдунинг сотувидан камида 130 млн евро ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Перес даставвал Криштиануга 100 млн евро нарх эълон қилган эди.

Айни дамда Роналдуга Туриннинг “Ювентус” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.