Перес Зиданнинг ўрнига номзод топиб қўйди
Ads

«Реал» президенти Флорентино Перес бош мураббий Зайниддин Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган уч номзодни ажратиб олди.

Diario Gol хабарига кўра, агар жорий мавсум муваффақиятсиз якунланса, Қироллик клуби раҳбари амалга оширадиган ишлар режасини тузган.

Хусусан, Перес Зиданнинг жавоби берилган тақдирда, унинг ўрнига Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед») ёки Йоахим Лёвни (Германия терма жамоаси) тайинлаш ҳақида ўйламоқда.