"Персеполис"га қарши ўйин олдидан "Пахтакор" таркибида йўқотишлар мавжуд
Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Садриддин Абдуллаев жароҳат сабабли, Достонбек Ҳамдамов эса дисквалификация туфайли майдонга туша олишмайди. Қолган футболчилар яхши ҳолатда ўйинга ҳозирлик кўришди.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" устози Шота Арвеладзе бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жасур Яхшибоев ҳам жароҳати боис жамоага ёрдам бера олмаслигини айтиб ўтган эди.
Фикрлар