Пети: Обамеянг ва Ляказетт иккиси 50 тагача гол уриши мумкин

“Арсенал” жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эмманюэль Пети Лондон клубининг муаммолари ҳақида сўзлаб берди. “Тўпчилар” АПЛнинг дастлабки 4 ўйинида 2 та ғалабага эришди.

“Обамеянг ва Ляказетт иккиси АПЛнинг бир мавсумида 40 тадан 50 тагача гол уриши мумкин, агар аксарият ўйинларни асосий таркибда бошласа. Лекин бу иккиси ҳам “Арсенал”нинг турнир жадвалида юқори учликка киришида ёрдам бера олмаслиги мумкин, агар ҳимоядаги муаммоларни бартараф қилмаса.

“Арсенал” болалар каби хатолар қилиб, уларни керакли равишда ўрганмаяпти. Лекин умид қиламанки, жамоа келаётган ҳафталарда янада яхшироқ ўйнайди. Ҳаммаси яхши бўлади”, – дея ўз фикрларини билдирди Пети.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!