Петр Чех ҳали АПЛда ҳеч бир дарвозабон қилмаган ишни қилди

Хабарингиз бор бундан бироз муқаддам Англия премьер-лигасининг 30-турида «Арсенал» ўз майдонида «Уотфорд»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу куни “канонирлар” дарвозасини қўриқлаган посбон Петр Чех ўзининг АПЛдаги қуруқ ўйинлари сонини 200тага етказиб олди. Таъкидлаш лозимки, 35 ёшли чехиялик дарвозабон мусобақа тарихида ушбу натижани қайд этган илк футболчи бўлди. У бу борада энг яқин таъқибчиси Дэвид Жеймсни (169та) нақд 31та ўйинга ортда қолдирмоқда.

Айни дамда Чехнинг АПЛда тўп сураётган бу борадаги энг яқин таъқибчиси Жо Харт (“Вест Хэм”) ҳисобланади. Англиялик посбон премьер-лиганинг 122та ўйинида бошини баланд кўтарган ҳолда якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!