Петра Квитова Ухандаги юришини бошлади
Ads

Чехиялик теннисчи Петра Квитова Ухан шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

Петра ушбу босқичда словениялик Полона Херцогга қарши кортга чиқиб, якунда рақиби устидан 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа"Wuhan Open"нинг учинчи даврасига йўл олган Квитова, энди хитойлик Яфань Ван, ёки америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқади.