Петра Мартич

Хорватиялик Петра Мартич Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасидаги иштирокини иккинчи даврада якунлади.

У учинчи давра йўлланмаси учун ўтган ўйинда хитойлик Цзян Ванга қарши кортга чиқди. Ушбу ўйинда Ван рақибини ҳар иккала сетда 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди хитойлик теннисчи Франция очиқ чемпионатида қозоғистонлик Юлия Путинцева билан рақобатлашади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)