ПФЛ Улуғбек Бақоевни жаримага тортди
Футбол учрашувлари вақтида расмий шахслар томонидан тартиб-интизомга риоя этилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги расмийлар жаримага тортилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Жумладан, Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Қизилқум”-“Насаф” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашув вақтида футбол клуби шифокори Олимхон Неъматов техник зонада телефондан фойдалангани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.13-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал”-“Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.
Фикрлар