Пике бугун майдонга тушолмайди

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 18-турида “Барселона” ўз майдонида “Лас-Пальмас”ни қабул қилади. Қизиғи шундаки, каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике бугунги ўйин қайдномасига тажрибали ҳимоячи Херард Пикени киргизмаган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шунингдек бугунги учрашувда “кўк-анор ранглилар” сафида Серхи Роберто ва Денис Суареслар ҳам майдонга туша олишмайди. Таъкидлаш керакки Андре Гомеш, Алейкс Видаль ва Жереми Матьё каби футболчилар жароҳатидан тузалиб, сафга қайтишди.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Лас-Пальмас» жамоалари ўртасидаги баҳс бугун «Камп Ноу»да Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!