Пике фаолиятини қайси жамоада якунлашини айтди

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг сўзларига Каталония клуби унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

“Барселона” менинг охирги жамоам бўлади. Менда бошқа жамоада ўйнаш истаги йўқ. Чунки, мен бутун умр “Барселона”нинг мухлиси бўлганман. Токи оёқларимда кучим бор экан, мен фақат “Барса” либосида ўйнайман. Бу фақатгина мен футболдан кетганда тўхтайди”, - дейди 32 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Пике 2008 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “кўк-анор ранглилар” таркибида 513 та ўйинда майдонга тушди ва 46 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!