Пике Иньестанинг “Барселона” билан шартномани узайтиришига ишонмоқда
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике жамоадоши Андреас Иньестанинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномасини узайтиришига шубҳа қилмаяпти.
“Иньестанинг тақдири менга аён. У “Барселона” билан шартномани узайтиришни сўроқ остида қолдирмоқчи эмас. Шунчаки у мавсум сўнггига қадар бор эътиборини жамоа ютуқларига қаратган. Мен Иньестанинг “Барса” билан келишувини узайтиришига асло шубҳа қилмайман”, - дейди Пике Sport.es нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Иньестанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар