Пике жароҳати сабаб 2 ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херар Пике кеча “Эспаньол”га (1:1) қарши баҳсда жароҳат олган бўлиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра Пике кечаги баҳс якунида рақиб жамоа аъзоси Херар Морено билан бўлган тўқнашувдан сўнг ўзини ноқулай ҳис қила бошлаган. Ўтказилган дастлабки текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, футболчи сон мушакларидан бироз жароҳатланган.

Яқин вақтлар ичида 31 ёшли футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг жароҳатига аниқ ташҳис қўйилади. Ҳозирча Пикенинг соғайиши учун камида 2 ҳафта вақт талаб этилиши таҳмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!