Пике теннис бўйича турнир ташкиллаштирмоқчи
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике бошчилигидаги "Kosmos" инвестициялар киритиш ташкилоти эркаклар ўртасида янги "Majesty Cup" теннис турнирини ташкиллаштиришни режалаштиришмоқда.

Режа бўйича, турнирда 64 иштирокчи ўзаро куч синашишади ва ғолиб 10 миллион доллар миқдорида даромад топади. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, мукофот пулининг ҳаммаси биргина ғолибга берилади, қолган 63 иштирокчилар ҳеч нимани қўлга киритишмайди.