Пиоли

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли кеча А Сериянинг 11-туридан ўрин олган “Лацио”га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Менимча жамоа қовушмоқда. Ўйлайманки биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Биз ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак. Аммо, шуни айтишим мумкинки, ҳозир футболчиларда қўрқув ва ҳадик йўқ. Биз ҳамон тўп узатишда катта хатоларга йўл қўяпмиз, тўпни сақлаш керак бўлган вазиятда унинг аксини қиляпмиз.

Шуни алоҳида айтишим керакки, мен жамоага келганимда футболчилар кўзида қўрқув ва хавотир бор эди, энди эса бундай эмас”, - дейди Пиоли.

Маълумот учун, “Милан” А Сериянинг ўтган 11 та туридан сўнг 13 очко билан мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.