Пиоли "Милан"нинг кубок баҳсидаги мағлубиятига изоҳ берди
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Италия кубоги 1/8 финали доирасида "Торино"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз кучли жамоага қарши тажовузкор ўйнадик, аммо яққол устунликдан унумли фойдаланиш учун зарур бўлган савия ва тезликка эга бўлмадик. Анча шошиб қолдик. Бу катта умидсизлик, буни инкор этиб бўлмайди, чунки биз олдинга боришни хоҳладик, бироқ фойдаси бўлмади.
"Торино"га 90 дақиқа ичида фақат биргина имконият бердик ва бу қимматга тушди. Ҳужумга ранг-баранглик қўшиш учун ўзгаришлар қилдим, лекин айтганимдек, бизга кескинлик ва хотиржамлик етишмади. Вазиятдан унумли фойдаланишимиз керак эди, аксинча, қарши ҳужумда мағлуб бўлдик, — деди Пиоли.
Фикрлар