Пирло янги тўпурар чақирди

Ҳужум чизиғини янгилаётган “Ювентус” раҳбарияти ҳужумчи Дуван Сапата бўйича “Аталанта”га трансфер сўровини юборди.

Туринликлар истеъдодли ҳужумчи учун 30 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ, “Аталанта” асосий тўпурарини 55 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилди.

Энди “Ювентус” хўжайинлари колумбиялик ҳужумчи траснферига дарвозабон Маттиа Перинни қўшиб, суммани бироз пасайтиришни режалаштирмоқда.

Дуван Сапата ўтган мавсумда 24 та учрашувда 17 та гол уриб, жамоасининг учинчи ўринни эгаллашига муносиб ҳисса қўшди. У “Атлетико” ва “Барселона” кузатувида эканини ҳам таъкидлаш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!